Лангарчўп ёрдамидан сакраш девордиги расмлари, эрамиздан олдин IV-III асрларга тегишли. Бу вақтларга улар мусобақалашмаган, улар амалий машқи ҳисобланган. Мисол: чўпонлар узун таёқлар билан турли-хил тўсиқларни йенгишга ишлатишган – чуқурликлар, ўт-ўлан, анҳорларда ишлатишган.
1793 йили немис педагоги Иоганн Гутс-Мутс “Ўсмирлар учун гимнастика” китобини нашр қилдирди. У ёшлар учун сакрашларни лангарчўп билан бажараш машқларни тадбиқ этган. Уни ўқувчилари ўша вақтларда энг керакли баландликка сакрашни уддасидан чиққан -270 см гача.
Бундай ноананавий планкани забт этишни 1904 йили Сент-Луисе Олимпиада ўйинларида япон спортчиси Савао Фуни лангарчўпдан фойдаланиб планкадан сакраб ўтиб берган. Хакамлар табиийки у спортчини баҳолашмади ва у хакамларни айиблади. Спортчи билан бирга стадионда ўтирганлар ҳам уни қўллаб қуватлашди. Спортчи охир оқибат стадионни тарк этган.
Лангарчўп билан сакраш. Бу алоҳида тайёргарликни талаб этади. Бу нафақат спортчини жисмоний балки алоҳида махсус тайёргарликни талаб қилган. Чет элда XIX-XX асрларда спортчилар оғир тахтали лангарчўпларни ишлатишган. Охир –оқибат 3,5 м да ўта олишмаган.
1906 йили амалиётга бамбукли, анча йенгил лангарчўпдан фойдалана бошлашган. 40-йил давомида дунё рекордлари 4 метр 77 см гача кўтарилди. 40-60 йиллари янги ўйлаб чиқилган лангарчўплар синовдан яхши ўтмади. 15 йил дунё рекорди атига 3 смга ўсди.
XX- асрни иккинчи ярмида лангарчўп билан олимлар шуғулландилар. Бамбук ва дюрали ўрнига сентетика метериалидан фойдаланишди. Лангарчўлар жуда йенгил ва эгилувчан бўлишига эришдилар. Шу эришилган ютуқ катта натижаларга олиб келди.
1985 йили совет сакровчиси Сергей Бубка “космик” сакрашни уддасидан чиқди – тарихда биринчи марта бу спорт тури 6 метр баландлик натижасига эришди. Бу спорт мартабасида Бубка 35 марта рекорд янгилади ва у Гиннес китобига киритилди.
Бундай тарихий одамлар хақида ҳамма билиши керак, асосан бу спорт билан шуғулланаётганлар. Лекин машҳур Елена Исинбаева тренери уни мақтаб “ агар яхшилаб шуғуллансанг Бубкга ўхшаб машҳур бўласан” деганида ким у Бубка деган экан.
Аниқки бу лангарчўп бир қанча қийинчиликлар туғдиради. Бу красовка ёки футболка эмас шундай сумкага солиб кетса. Бир неча йиллар олдин австралиялик спортчи Пол Берджесс Сидней аэропортида эскалатордан тушаётганда лангарчўп тиқилмб қолади фақат бир неча соат уринишлардан сўнггина уни чиқаришни уддасидан чиқишади. Шуни айтиш керакки бу буюмни нархи арзон эмас. У 800 доллар атрофида туради.